12.07.2024 17:11
2672
Теглар
«Андижон» Вагиз Галиулин трансферини эълон қилди

Ёзги селекцияда «Андижон» жамоаси дастлабки трансферни амалга оширди. 

«Ўзбек футболи ихлосмандлари яхши биладиган, тажрибали футболчи Вагиз Галиулин жамоамизга қайтди. «Андижон» ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, Вагиз «Андижон» футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия Премьер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни «Нефтехимик» клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида тўп сурди.

36 ёшли яримҳимоячи бунгача «Андижон», «Бухоро», «Рубин», «Сибир», «Уфа», «Тосно», «Тамбов» ва «Нефтехимик» клублари тўп суриб, 2008 йил «Рубин» сафида Россия чемпиони бўлган.

Шунингдек, Вагиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар