Андрей Лунин «Реал»даги келажаги ҳақида гапирди.
Маълум бўлишича, дарвозабон Мадрид клубида ўйин амалиётига эга бўлмагани учун бир йилдан кейин тугайдиган шартномасини узайтирмайди.
— Кейинги мавсумда Мадридда қоласизми?
— Кўрамиз, кўрамиз... Тез орада билиб оламиз.
— Қолишни хоҳлайсизми?
— Албатта, лекин... Фақат шуни айтишим мумкин: ҳаммаси яхши эди... Ҳозир эса барчаси клубнинг қўлида. Келажагим ҳақида айтишим мумкин бўлган нарса — шу.
– «Ҳаммаси клубнинг қўлида» деганда нимани назарда тутяпсиз?
— Айтмоқчи бўлганимни айтдим. Тез орада... Нима бўлишини билмайман. 15 июлда мавсумолди тайёргарликни бошлайман, гарчи кейинроқ қайтишим мумкин бўлса-да. Лекин мен мавсум олдидан биринчи кунданоқ жамоа билан бирга бўлишни хоҳлайман, бу — менинг истагим. Агар бу ерда бўлишни истамаганимда, таътилдан тўлиқ фойдаланган бўлардим, лекин эртароқ қайтишни хоҳлайман, чунки мен дунёнинг энг яхши жамоасидаман, — деди украиналик посбон.