11.07.2024 19:50
2194
Теглар
Жошуа Зиркзе «Манчестер Юнайтед»га ўтди – Романо

Нидерланлия миллий жамоаси ҳамда «Болоня» клуби ҳужумчиси Жошуа Зиркзе фаолиятини «Манчестер Юнайтед» давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 23 ёшли нидерландиялик ҳужумкор футболчи «МЮ»га ўтди. Инглиз клуби Зиркзенинг трансфери учун «Болоня»га 40 миллион евро тўлайди. Тўлов уч йил давомида амалга оширилади. Томонлар 2029 йилга қадар шартнома имзолаши қайд этилган.

Қайд этиш жоиз, ушбу трансфер «МЮ»нинг INEOS бошқарувига ўтганидан кейинги дастлабки трансферига айланди.

Жошуа ўтган мавсум А Серияда 34 ўйинда 11та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар