Юрген Клоппга терма жамоадан таклиф тушди
«Ливерпул» собиқ бош мураббийи Юрген Клопп АҚШ миллий жамоасини бошқариш таклифини олди.
The Independent хабарига кўра, АҚШ футбол федерацияси Америка кубогидаги муваффақиятсизликдан кейин Грегг Берхалтерни истеъфога чиқаргач, Юрген Клоппга таклиф билан чиққан.
Қайд этилишича, германиялик мураббийдан АҚШ миллий жамоасини ЖЧ-2026га тайёрлаш сўралган.
Аввалроқ, 57 ёшли мутахассис яқин вақт ичида мураббийлик фаолиятига қайтмаслигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Америкаликлар мезбонлигидаги Копа Америкада АҚШ гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқа олмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар