Англия миллий жамоасини Евро-2024 финалига олиб чиққан Гарет Сайтгейт ўзига бўлаётган танқидларга муносабат билдирди.
«Биз ҳаммамиз ўзимизни яхши кўришларини хоҳлаймиз, тўғрими? Агар сиз мағрур инглиз бўлсангиз ва ўз мамлакатингиз учун бирор нарса қилсангиз, лекин яхши муносабатни ҳис қилмасангиз ва танқид қилишса, бу жуда оғир.
Иккинчи финални нишонлаш ўзгача нарса. Жамоага ҳамроҳлик қилаётган мухлислар ажойиб. Уларга сўнгги олти йил ичида кўп бор шундай кунлар бердик — бу кўп нарсани англатади.
Агар бу лавозимда ишламаганимда, ўйинни томоша қилиб, улар каби байрам қилган бўлардим. Биз кўп жиҳатдан ҳамфикрмиз, аммо жамоани бошқариш менга боғлиқ. Уларга бундай оқшомни тақдим этиш ўзгача нарсадир», — дея инглизлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.
Англия турнир финалида 14 июл куни Испанияга қарши ўйнайди.