11.07.2024 21:28
1997
Теглар
Руд ван Нистелрой «МЮ»га қайтди. У тен Ҳагга ёрдам беради

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой собиқ клубига мураббий сифатида қайтди.

47 ёшли нидерландиялик мутахассис Эрик тен Ҳаг бошчилигидаги мураббийлар штабидан ўрин олди. Руд билан бирга Рене Хаке ҳам тен Ҳагнинг ёрдамчисига айланди. Томонлар 2026 йилга қадар шартнома имзолаган. 

«Манчестер Юнайтед» ва «Реал» собиқ форварди ўтган мавсум бошида ПСВда иш бошлаб, Эйндховен клуби билан Эредивизида 2-ўринни эгаллади ҳамда Нидерландия кубоги ва Суперкубогида зафар қучганди.

Аввалроқ, Руд «Бернли» бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар