11.07.2024 10:26
2378
Роналду ҳозирча Португалия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти

Криштиану Роналду фаолиятини Португалия миллий жамоасида давом эттириш ёки якунлаш борасида ҳозирча бир қарорга келмаган.

Роберто Мартинес бошчилигидаги жамоа Евро-2024 чоракфиналида Францияга (0:0, пеналтилар бўйича — 3:5) мағлуб бўлди. 

Rеcord хабарига кўра, 39 ёшли ҳужумчи Португалия миллий жамоасида ўйнашда давом этиши мумкин. Ҳозир у Европа чемпионатидаги ўйинини баҳоламоқда.

«Ан Наср» футболчиси ҳозирча якуний қарорга келгани йўқ, чунки у буни шошилинч деб ҳисобламайди.

Португалия 5 сентябр куни Миллатлар Лигаси доирасида Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Навбатдаги циклда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳам бор, саралаш босқичлари келаси йилнинг март ойида бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар