Ривалдо Бразилиянинг Америка Кубоги чоракфиналдан чиқиб кетишини шармандалик деб ҳисоблайди.
«Пентакампеонлар» 1/4 финалда Уругвайга (0:0, пеналтилар бўйича — 2:4) мағлуб бўлишди.
«Мен Бразилия миллий жамоасининг собиқ футболчиси сифатида гапираман, бундай танқидлар одатий ҳол эканлигини ва футболчилар масъулиятни ўз зиммаларига олишлари кераклигини биламан. Бразилиянинг Америка кубогидаги иштироки шармандали бўлди.
Биз кўраётган нарса — футболчилар нуқтайи назаридан Бразилия учун оғир пайт. Ўйинчиларга ҳурмат билан айтаманки, улар ўзларини кўпроқ кўрсатишлари керак. Бизда муҳим баҳсларда ўйнаш тажрибасига эга бўлмаган футболчилар кўп.
Бразилияда Америка Кубогига тайёр бўлмаган футболчилар бор эди. Энди бизни тажрибасиз жамоа сифатида кўришади, энди қўрқув уйғотмаймиз», — деди Бразилия миллий жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси.