11.07.2024 09:29
4435
Теглар
«Наполи» «Реал» ҳимоячисини сотиб олди

Рафа Марин «Реал»ни тарк этиб, «Наполи»га ўтди.

Италия клуби 22 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, трансфер қиймати 12 млн еврони ташкил қилади. 

Мадрид клуби футболчини 2026 йилда 25 млн ёки 2027 йилда 35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар «Наполи» 2025 йилда қўшимча 10 млн евро тўласа, Мариннинг қайтиш трансфери икки баробарга ошиши мумкин. 

2023/24 йилги мавсумни испаниялик ҳимоячи «Алавес»да ижарада ўтказиб, Ла Лигада 33 та баҳсда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар