11.07.2024 13:26
1307
Хамес Америка Кубогида 6 та голга ассистентлик қилиб, Мессининг 2021 йилдаги натижасини яхшилади

Хамес Родригес Америка Кубогидаги олтинчи голли узатмасини амалга оширди.

Колумбия яримфинал баҳсида Уругвайни мағлуб этиб (1:0), турнир финалига чиқди.

Баҳснинг 39-дақиқасида Жефферсон Лерма Хамес Родригеснинг узатмасидан сўнг тўп киритди. Бу — колумбиялик 32 ёшли яримҳимоячи учун ушбу мусобақада 5-ўйиндаги 6-ассист. 

Шу тариқа, Хамес 2011 йилдан бери Америка Кубогида 6 та ассист қайд этган биринчи футболчига айланди. У бу борада 2021 йилги турнирда 5 та голли узатмани амалга оширган Лионел Мессини ортда қолдирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар