11.07.2024 15:50
3156
Теглар
Евро-2024 финалини Франсуа Летексие бошқаради

УЕФА Евро-2024 финали доирасидаги Испания ва Англия ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 14 июл куни бўлиб ўтадигани финални франциялик Франсуа Летексие бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сирил Муние ва Меҳди Раҳмони ёрдам беради. Захирадаги ҳакам – полшалик Шимон Марчиняк.

ВАРда франциялик Жером Брисар ишласа, унга ассистент сифатида Вилли Делажо ва Массимилиано Иррати ёрдам беради.

Маълумот учун, Испания ва Англия ўртасидаги финал баҳси 14 июл соат 23:59да Берлиндаги «Олимпиастэдиум»да бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар