11.07.2024 18:30
2044
Теглар
Де ла Фуэнте Евро финали ҳақида: «Испания Англияни мағлуб этиши учун ўзининг энг яхши ҳолатида бўлиши керак»

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Англияга қарши ўтадиган финал ҳақида гапирди.

«Финалда рақиб сифатида аслида Англияни хоҳлармидим ёки Нидерландияни? Икки жамоа ҳам кучли эди. Турнир стартидаёқ бу жамоалар фаворитлар қаторида бўлган. Англия жуда кучли, таркибида тажрибали ўйинчилар йиғилган. Уларга қарши финал жуда қийин ўтади.

Франция ва Германия қаторида Англия ҳам барча турнирларнинг асосий фаворити ҳисобланади. Биз мусобақанинг энг кучли жамоаларига қарши ўйнаяпмиз. Испания финалда Англияни мағлуб этиши учун ўзининг энг яхши ҳолатида бўлиши керак», - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Евро-2024 финали 14 июл куни соат 23:59да бошланади.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар