АҚШ бош мураббийини ишдан бўшатди
АҚШ миллий жамоасига янги бош мураббий тайинланади.
Мамлакат футбол федерацияси жамоа билан 2018 йилдан 2022 йилгача, кейин эса 2023 йил ёзидан ишлаган Грегг Берҳалтерни ишдан бўшатганини эълон қилди.
Жамоа ўз уйида ўтаётган Америка Кубогида Уругвай, Панама ва Боливия бор гуруҳдан чиқа олмади. Шундан сўнг истеъфо рўй берди.
2026 йил АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига жамоани бошқа мутахассис тайёрлайди.
Берҳалтер жамоа бош мураббийлигида 74 та ўйин ўтказиб, уларнинг 44 тасида ғалаба қозонган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар