10.07.2024 00:59
4316
Теглар
Ямал икки кўрсаткич бўйича Пеленинг рекордини янгилади

Евро-2024 биринчи яримфиналида Испания 1-бўлимдан сўнг Франция устидан иродали ғалабага эришмоқда — 2:1.

«Қизил фурия»дан Ламин Ямал суперголи билан ҳисобни тенглаштириб, Жаҳон чемпионати ва Евроларда тўп киритган энг ёш футболчига айланди — 16 ёш 362 кун. «Барселона» вингери бу борада афсонавий Пеленинг рекордини янгилади. Бразилиялик собиқ ҳужумчи мундиалда 17 ёш 239 кунлигида гол урган.

Шунингдек, Ямал миллий жамоалар миқёсида йирик турнирлар яримфиналида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди ва яримҳимоячи бу борада ҳам Пеленинг натижасини (17 ёш 244 кун) яхшилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар