10.07.2024 16:04
1831
Томас Мюллер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади – манба 

Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Журналист Кристиан Фалк ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Томас Мюллер Евро-2024 чоракфинали доирасидаги Испанияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан (1:2) кейин миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорига келган.

Маълумот учун, Мюллер 2004-2009 йиллар давомида Германиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ҳаракат қилган бўлса, 2010 йилдан буён миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ЖЧ-2010да немислар сафида бронза, ЖЧ-2014да эса чемпионликни қўлга киритганди. 2012 йилги Европа чемпионатида эса бронза медалига эга чиққан. 

34 ёшли Мюллер «немис машинаси» сафида жами 131 ўйинда 45та голга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, Томас Кросс Испанияга қарши ўйинда Германия миллий жамоа сафидаги сўнгги учрашувини ўтказиб, фаолиятини якунлаган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар