Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»нинг совринлар учун кураша олишига ишонмоқда.
«МЮ» Европа ва Англия футболи чўққисига қайтиши учун нима қилиниши керак? Биз шу мақсад устида ишлаяпмиз. Олдин ҳам айтганман ва бу факт: «Юнайтед» 6 йил соврин юта олмаётган эди. Ҳозирга келиб биз иккита совринни қўлга киритдик. Энди АПЛ ва еврокубоклардек муҳим совринларни ютиш учун курашишга тайёрмиз.
Ҳа, бу жараён вақтни талаб этади, аммо клубдаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, биз келажакда тайёр бўламиз, ривожланишда давом этамиз.
Клуб тизимидаги ўзгаришлардан кейин иштиёқ, шижоат кўриниб турибди. Бу мақсадларга эришиш йўлида ёрдам беради. Биз ҳар бир ўйинда ютишни истаймиз, жамоа исталган рақибни мағлуб эта олиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиб бўлган», - дейди «Манчестер Юнайтед» устози.