10.07.2024 15:53
1564
Теглар
Стюард билан тўқнашган Мората жиддий жароҳатдан қутулиб қолди

Алваро Мората Евро-2024 яримфиналидан кейинги стюард билан тўқнашуви ҳақида гапирди.

Испания ва Франция миллий жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:1) сўнг майдонга югуриб тушган мухлисни ушлаб олмоқчи бўлганида стюардлардан бири сирпаниб кетиб, Моратанинг тиззасига зарба бериб юборди. Тўқнашувдан сўнг испаниялик форвард оқсоқланиб қолди.

Моратанинг фикрича, бу воқеа унинг Европа чемпионати финалидаги иштирокига халақит бермайди.

«Фақат стюардга сариқ карточка. Ҳаммаси шу», — деди Испания миллий жамоаси ва «Атлетико» форварди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар