10.07.2024 09:18
3728
Мбаппе: «Жуда ёмон ўйнадим. Тезроқ таътилга чиқиб, дам олишим керак»

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Евро-2024 яримфиналидан ўрин олган Испания (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Рақиб ўйинни биздан яхшироқ ўтказди. Ўйинни қайта кўриб чиқишимиз керак. Биз тезда иккита гол ўтказиб юбордик. 

Ниқобсиз ўйнаганим? Бу қарорни ўйиндан олдин қабул қилдик. Ниқобдан чарчадим ва шифокордан усиз ўйнашни сўрадим. У менга хоҳлаганимни қилишимни айтди.

Турнир муваффақиятсиз якунланди, мен Европа чемпиони бўлишни хоҳлагандим. Узоқ мавсум бўлди. Таътилга чиқиб, дам олмоқчиман. Ёмон ўйнадим ва биз уйга қайтяпмиз — бу жуда оддий. Мен ҳақиқатан ҳам дам олишим керак. Шундан сўнг, янги ҳаёт бошланади», — дея «Реал» футболчисининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар