10.07.2024 19:06
3324
Мбаппе «Реал»да 9-рақам остида ўйнайди. Валверде Крооснинг 8-рақамини олди, Камавинга – 6, Гюлер – 15-рақамда ўйнайди

«Реал» футболчисига айланган Килиан Мбаппенинг Мадридда қайси рақам остида тўп суриши маълум қилинди.

Мадрид клуби 2024/25 йилги мавсум олдидан бир қатор футболчиларнинг рақами ўзгарганини маълум қилди. Клуб Килиан Мбаппенинг тақдимот маросимини 16 июл куни ўтказашини тасдиқлади. Франциялик форвард 9-рақам остида тўп суради. 

Федерико Вальверде бунгача Тони Кроосга тегишли бўлган 8-рақамда ўйнаса, Эдуардо Камавинга Начо Фернандеснинг кетишидан сўнг 6-рақамни танлади. Арда Гюлер 15-рақамда, Орелен Тчуамени – 14, Хесус Вальехо эса 18-рақамда ўйнайди.

Маълумот учун, Мадрид клуби янги мавсумдаги дастлабки расмий ўйинини 14 август куни УЕФА Суперкубоги доирасида «Аталанта»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар