10.07.2024 11:52
1607
Лоренте Ла Лигага қайтди. «Бетис» ҳимоячини сотиб олди

Диего Лоренте Испанияга қайтди.

30 ёшли ҳимоячи «Лидс»ни тарк этиб, «Бетис»га ўтди. У билан тузилган шартнома 4 йилга мўлжалланган.

ВВС'нинг хабар беришича, испан клуби 3 млн евро тўлаган. 

«Реал» тарбияланувчиси сўнгги 1,5 мавсумни Италияда — «Рома»да ижарада ўтказди ва А Серияда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Лоренте Ла Лигада асосан «Реал Сосиедад»да ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар