10.07.2024 17:31
1115
Леонардо Спинаццола – «Наполи» футболчиси

«Наполи» клуби Леонардо Спинаццола билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

Ўтган мавсумларни «Рома»да ўтказган италиялик 31 ёшли ҳимоячи янги мавсумдан Неапол клуби шарафини ҳимоя қилади. 

Леонардо Спинаццола 2023/2024 йилги мавсум А Серияда 24 ўйинда битта гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида Европа лигасидаги 10та ўйин ҳам бор. 

Аввалроқ, Неапол клуби янги бош мураббийи Антонио Конте Спинаццолани ўз жамоасида кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

«Наполи» клуби ўтган мавсумни 10-ўринда якунлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар