10.07.2024 10:58
929
Kun.uz Ахбор Имомхўжаев хотира турнири финалига йўл олди — фотожамланма

9 июл куни Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган турнирда 3-тур ўйинлари ўтказилди. 

Kun.uz ҳал қилувчи турда ЎзФҲМ (ҳакамлар маркази) жамоасини сардор Маъруфжон Асқаровнинг саъй-ҳаракатлари эвазига юзага келган автогол ва Муҳаммад Комиловнинг дубли эвазига мағлуб этди — 3:2. 

Kun.uz қуйидаги таркибда ҳаракат қилди — Нормуҳаммад Али Абдураҳмонов, Зиёддин Маматжонов, Азиз Қаршиев, Абдуқодир Тўлқинов, Муҳаммад Комилов, Жавоҳир Хўжаев, Абдусалим Абдувохидов, Маъруфжон Асқаров, Муҳаммадсаид Аҳмедов, Азимжон Бердибеков, Асрорбек Абдуназаров, Юнус Қўшоқов.

Сайт фотомухбирлари Муҳаммаджон Ғаниев ва Ҳасан Юсупов вазиятларга бой ўтган ўйиндан фотожамланма тайёрлашди. 

Kun.uz бугун, 10 июл куни финалда ЎФАга қарши майдонга тушади. Беллашув соат 21:00да бошланади.

Шунингдек, жамоамиз ижодкорлари яқин ўтмишдаги юлдузлар йиғилган «Пахтакор» жамоасининг «Журналистлар»га қарши баҳсидан (5:0) ҳам суратлар олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар