10.07.2024 20:42
1678
Теглар
Коутинио Бразилияга қайтди. «Астон Вилла» уни «Васко да Гама»га ижарага берди

Филиппе Коутинио Европадан Жанубий Америкага қайтди.

«Астон Вилла» клуби 32 ёшли яримҳимоячини Бразилиянинг «Васко да Гама» жамоасига бир йиллик ижарага берганини эълон қилди. 

Коутинио ўтган мавсумни ҳам ижарада ўтказиб, Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Футболчининг Бирмингем клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача имзоланган. 

Маълумот учун, Коутинио «Васко да Гама» тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсум Қатарда 16 ўйинда 3та гол ва 2та ассист қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар