Европа чемпионатида иккинчи финалчи ҳам аниқланди.
Нидерландия ва Англия миллий жамоалари ўртасидаги беллашувда инглизлар иродали ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Симонснинг тезкор голига Кейн пеналтидан жавоб берди. Жамоа сардори ўрнига майдонга тушган Уоткинс эса 90-дақиқада ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа Саутгейт жамоаси қаторасига иккинчи қитъа чемпионатида финалга чиқди. Аввалги Еврода инглизлар финалда Италияга имкониятни бой беришган.
Англия 14 июл кунги финалда Испанияга қарши майдонга тушади.
Евро-2024. Яримфинал
Нидерландия — Англия 1:2
10 июл, «Сигнал Идуна Парк»
Голлар: Симонс (7) — Кейн (18, пеналти), Уоткинс (90).
Нидерландия – Вербрюгген, Думфрис (Зиркзе, 90+3), де Врей, ван Дейк, Аке, Сҳаутен, Рейндерс, Симонс (Бробби, 90+3), Мален (Вегорст, 46), Гакпо, Депай (Верман, 35).
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Геҳи, Триппиер (Шоу, 46), Райс, Фоден (Палмер, 80), Беллингҳэм, Майну (Галлаҳер, 90+3), Сака (Конса, 90+3), Кейн (Уоткинс, 81).
Огоҳлантиришлар: Думфрис (17), Беллингҳэм (72), Сака (86), ван Дейк (87), Симонс (90+1), Триппиер (90+5).