10.07.2024 15:50
4697
Теглар
Дешамдан Франция миллий жамоасидаги келажаги ҳақида сўрашди

Франция бош мураббийи Дидие Дешам Евро-2024 яримфиналидан ўрин олган Испания (1:2) билан ўйиндан сўнг миллий жамоадаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. 

«Жуда жиддийсиз. Бу саволни футбол федерациямиз президенти Филип Диаллога беринг. 

Бунга жавоб бермайман, лекин президентимизнинг бу борада қандай фикрда эканлигини яхши биласиз. Мендан бу ҳақда сўрамаганингиз маъқул», — деди французлар устози. 

Le Figaro хабарига кўра, ўйин олдидан Франция ФФ раҳбари Филипп Диалло Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионатигача миллий жамоани бошқаришини тасдиқлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар