10.07.2024 22:34
3090
Азизжон Ғаниев – «Ал-Батеҳ» футболчиси

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод яримҳимоячи Азизжон Ғаниев Бирлашган Араб Амирлигидаги фаолиятини давом эттиради.

Тўрт йиллик фаолиятидан кейин «Шабоб Ал-Аҳли» клубини тарк этган ўзбекистонлик яримҳимоячи «Ал-Батеҳ» клуби аъзосига айланди. Шаржа амирлиги шарафини ҳимоя қилувчи ушбу жамоа 26 ёшли Азизжон Ғаниев билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Ғаниевдан ташқари, клуб яна 2 ўйинчи Муҳаммад Жума ва Абдулазиз Ҳайкал билан шартнома имзоланганини эълон қилган.

«Ал-Батеҳ» клуби ўтган мавсум якунларига кўра, БАА чемпионатида 37 очко билан 7-ўринни эгаллаганди. Ғаниев эса 2-ўринни эгаллаган «Шабоб Ал-Аҳли» сафида 19 ўйинда 1та гол муаллифига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар