10.07.2024 07:50
4285
Америка Кубоги-2024.. Аргентина Канадани мағлуб этиб финалга чиқди, Месси турнирдаги илк голини урди

АҚШда ўтаётган Америка Кубогида дастлабки финалчи аниқланди. 

Аргентина Канада устидан ғалаба қозониб, қитъа чемпионлиги унвонини ҳимоя қилиш учун яна бир қадам ташлади. Месси мусобақадаги илк голини урди. 

Эътиборлиси, жамоалар гуруҳда ҳам учрашишганди ва унда ҳам 2:0 ҳисобида амалдаги чемпионнинг қўли баланд келганди.

Аргентина финалда Колумбия — Уругвай жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

Америка Кубоги-2024. Яримфинал
Аргентина — Канада 2:0

10 июл, «Мидоулэндс»
Голлар: Алварес (22), Месси (51).
Аргентина – Эмилиано Мартинес, Монтиэл (Молина, 71), Ромеро, Лисандро Мартинес, Таляфико (Отаменди, 64), Ди Мария (Гонсалес, 78), Мак Аллистер (Паласиос, 78), Де Паул, Фернандес, Месси, Алварес (Лаутаро Мартинес, 78).
Канада – Крепо, Ларейя (Аҳмад, 55), Жонстон, Корнелиус, Лумпунгу, Дэвис (Осорио, 71), Эуштакиу (Шуэне, 72), Коне, Ларин, Дэвид (Олувасейи, 64), Шаффелбург (Миллар, 55).
Огоҳлантиришлар: Дэвид (32), Эуштакиу (63), Марш (77), Коне (79), Молина (88)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар