Пиоли ва белгиялик ҳимоячининг «Ал Иттиҳод»га ўтиши бекор бўлди
Стефано Пиоли «Ал Иттиҳод»ни бошқармайди.
Олдинроқ италиялик мутахассис Саудия клубига бош мураббий бўлиши ва 3 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди.
Бироқ Фабрицио Романонинг ёзишича, Пиоли Жидда клубига тайинланмайди. Лоай Назирнинг «Ал Иттиҳод» президенти лавозимини тарк этиш қарори ортидан барча келишувлар бекор қилинди.
Шу муносабат билан «Ренн» ҳимоячиси Артур Теате билан музокаралар ҳам тўхтатилди. Белгиялик футболчи учун 18 млн евро тўланиши маълум қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар