09.07.2024 15:37
2838
Теглар
«Пахтакор» Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини «Бунёдкор»да ўтказади

«Пахтакор» стадиони халқаро баҳсларни ўтказиш талабига жавоб бермаслиги сабаб клуб ўз ўйинларини Тошкентдаги бошқа аренада ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда ПФЛ хабар берди. 

«Пахтакор» стадиони трибуналари авария ҳолатида эканидан келиб чиқиб, 2023 йилнинг 9 апрел куни трибуналарнинг тахминан 70 фоиз қисмига мухлислар киритилмаслиги бўйича қарор қабул қилинганди. 

Шу йил сентябр ойидан бошлаб ОФК янги форматдаги Элит Чемпионлар Лигаси ўйинларини бошлайди. Унда Ўзбекистон шарафини мамлакатнинг амалдаги чемпиони сифатида «Пахтакор» ҳимоя қилади. 

ОФК платформасига клуб уй учрашувларини қабул қилувчи стадион сифатида «Бунёдкор» аренасини юклашга мажбур бўлди. Куз фаслидаги уч ой давомида бир қатор юлдузлар Тошкентга ташриф буюриши мумкин. Айни вақтда пойтахтда кўплаб футбол мухлисларини сиғдира оладиган ва халқаро талабга жавоб берадиган стадион айнан «Бунёдкор» ҳисобланади. 

«Бунёдкор» клубидан ташқари бу аренада майсаси янгиланадиган «Локомотив» ҳам Суперлига учрашувларини ўтказади. Шунингдек, ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий жамоаси ундан фойдаланади. Лига учрашувлар тақвимини шакллантиришда стадион майсасига нафас ростлаш имконини бериш устида ҳам ишлайди», — дейилади хабарда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар