09.07.2024 14:16
1312
«Марсел» Гринвуд учун «МЮ»га 27 млн фунт таклиф қилди

«Марсел» «Манчестер Юнайтед»га Мэйсон Гринвуд трансфери бўйича таклиф билан чиқди.

Daily Mail журналисти Крис Уилер хабарига кўра, француз клуби 22 ёшли вингер учун 27 млн фунт таклиф қилган.

Битимга манкунианликлар учун бонуслар ва Гринвуднинг кейинги трансферидан улуш олиниши қўшилиши мумкин. Томонлар, шунингдек, сотиб олиш мажбурияти билан ижара шартномасини ҳам муҳокама қилишди.

Манчестер клуби Мэйсоннинг трансферидан тушган пулни «Эвертон» ҳимоячиси Жерред Брэнтуэйтни сотиб олишга ишлатиши мумкин.

Гринвуд ўтган мавсумни «Хетафе»да ижарада ўтказди. У Ла Лиганинг 33 та ўйинида 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар