09.07.2024 16:17
3099
Теглар
Крэйг Беллами — Уэлс бош мураббийи

Крэйг Беллами Уэлс миллий жамоасини бошқаради.

Мамлакат футбол ассоциацияси жамоанинг собиқ ҳужумчиси бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Томонлар 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашди. 

Белламининг сўнгги иш жойи «Бёрнли» эди, у ерда ёрдамчи ва бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлган. Аввалроқ Крейг «Андерлехт U21» жамоасини бошқарган. 

«Ўз мамлакатим жамоасини бошқариш имкониятига эга бўлганимдан жуда фахрланаман ва бу менинг фаолиятимдаги энг муҳим лаҳзадир. Уэлс бош мураббийи бўлиш орзуйим бўлган ва мен чақирувга тайёрман.

Ушбу жамоанинг ривожланиши ва Уэлс футболини муваффақиятга олиб боришга иштиёқмандман. Сентябр ойидаги Миллатлар Лигаси ўйинларини интиқлик билан кутяпман», — деди «Ливерпул», «Манчестер Сити» ва «Нюкасл»нинг собиқ ҳужумчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар