09.07.2024 08:36
883
Хотира турнири. Kun.uz 2-турда 8 та гол урди (фотожамланма) 

8 июл куни Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган турнирнинг 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Kun.uz 2-турда Тонг ll жамоасига қарши баҳсда майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 8:1.

Муҳаммад Комилов ва Муҳаммадсаид Аҳмедов ҳет-трик қайт этган бўлса, Юнус Қўшоқов ҳамда Азимжон Бердибеков ўз ҳисобига 1тадан гол ёздириб қўйди.

Kun.uz қуйидаги таркибда ҳаракат қилди — Нормуҳаммад Али Абдураҳмонов, Зиёддин Маматжонов, Азиз Қаршиев, Абдуқодир Тўлқинов, Муҳаммад Комилов, Жавоҳир Хўжаев, Абдусалим Абдувохидов, Муҳаммадсаид Аҳмедов, Азимжон Бердибеков, Асрорбек Абдуназаров, Юнус Қўшоқов.

Сайт фотографи Нуриддин Нурсаидов қизиқарли беллашувдан фотожамланма тайёрлади.

Kun.uz 9 июл куни 3-тур доирасида ЎзФҲМ'га қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар