09.07.2024 13:56
3348
Теглар
Евро-2024. Яримфиналчиларнинг кучли томонлари ҳақида

Евро-2024да 4 та жамоа қолди. Championat жамоаларнинг ўзига хослигини аниқлаш учун статистикага эътибор қаратди.

Испания: ҳужум кўрсаткичлари бўйича энг яхшиси

• Испанияликлар ушбу турнирда энг кўп зарба (100 та) ва энг кўп аниқ зарба беришди (35). Ўртача 90 дақиқада статистикага қарасангиз ҳам, Испания турнирнинг энг яхши жамоаси бўлиб қолмоқда.

• xG статистикасига кўра, энг кўп голли вазиятларни испанлар яратган (10,2 та кутилган голлар). Германия (9,7) ва Португалия (9,5) ушбу кўрсаткич бўйича кучли учликдан жой олган. Қолганларда кутилган голлар саккизтадан кам. 

• Турнирда қолган футболчилар орасида фақат иккитаси учта огоҳлантириш олди. Ва иккаласи ҳам испанлар (Дани Карвахал ва Родри).

• Испанлар энг кўп қоида бузган (74). Сариқ карточкалар борасида ҳам пешқадамлик қилмоқда (13).

Франция: аниқ узатмаларда энг яхшиси

• Франция миллий жамоаси ўйиндан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормади ва худди шундай ўзи рақиб дарвозасини ишғол этмади ҳам. 

• Лекин французларда вазиятлар етарли — улар хавфли узатмалар бўйича пешқадамлик қилишмоқда (5 та ўйинда 294 та). Иккинчи ўринда испанлар жойлашган (275).

• Евро-2024 да ҳеч ким Килиан Мбаппедан (16) кўра муваффақиятли дриблинг амалга оширмаган. Белгиялик Жереми Доку ҳам худди шундай кўрсаткичга эга.

• Евро-2024да аниқ пасларнинг энг яхши фоизини французлар (88,5%) қайд этиб туришибди. 

• Турнирда қолган ўйинчилар орасида Орелиен Чуамени рақиб майдонида олдинга узатмалар бўйича пешқадам (68). У бу борада фақат турнирни тарк этган Тони Кроосдан (74) ортда.

Англия: энг кўп қоидабузарлик ва тўп узатиш

• Турнирда қолган жамоалар ичида тўп узатишлар сони (3563) ва аниқ узатмалар (3114) бўйича инглизлар етакчилик қилишмоқда. Бу борада Англия фақат турнир билан хайрлашган Португалиядан ортда (3885 узатма ва 3402 таси аниқ). Узун пасларга келсак, Саутгейт жамоаси турнирнинг мутлақ етакчиси ҳисобланади.

• Евро-2024да инглизларга нисбатан энг кўп қоида бузилган (73). Иккинчи ўринни Франция ва Германия (ҳар бири 62 тадан) бўлишиб турибди. 

• Инглизлар яримфиналчилар ичида рақиб жарима майдончасига энг кўп кроссни амалга оширган (99). Фақатгина турнирдан чиқиб кетган Португалия (154) ва Германия (121) уларни ортда қолдирмоқда. 

• Турнирда қолган футболчилардан энг кўп (11 бор) Жуд Беллингҳэмга нисбатан қўполлик ишлатилган. Фақат германиялик Жамол Мусиалага (13) кўпроқ қоида бузилган.

Нидерландия: Гакпо ҳам офсайд, ҳам реализация бўйича етакчи

• Евро-2024да ҳеч ким Нидерландиядан кўп офсайдга тушмаган — 13 марта. Бу кўрсаткич бўйича жамоа етакчиси Коди Гакподир (6). Ундан кўп фақат португалиялик Криштиану Роналду (8) офсайдда қолган. 

• Нидерландия — яккакурашларда энг кўп ғалаба қозонган жамоа (63,1). Улар испанлардан кичик фарқ билан олдинда (63,06).

• Турнирда энг кўп қоидабузарлик қилган футболчи Виржил ван Дейкдир. У 12 марта қўполлик ишлатган, лекин битта сариқ карточка олган. Евро-2024 да ҳеч ким бу ҳимоячидан (18) кўпроқ яккакурашларни ютмаган. 

• Гакпо турнирда реализация бўйича энг яхши натижага эга. У xG статистик маълумотларига кўра, 0,9 кутилган голга эга, аммо 3 бор (+2,1) тўп киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар