10.07.2024 01:52
4278
Теглар
Евро-2024. Испания Франция устидан иродали ғалабага эришиб, дастлабки финалчига айланди

Германияда ўтаётган Европа чемпионатида биринчи финалчи аниқланди. 

Испания Франциядан тезкор тўп ўтказиб юборганига қарамай, биринчи бўлимнинг ўзида ирода кўрсатди. Мбаппенинг узатмасидан сўнг Коло-Муани ҳисобни очган бўлса, Ямал супер зарбаси билан мувозанатни тиклади. Олмо эса ғалаба тўпини киритди. 

16 ёш 362 кунлик Ямал Пеленинг рекордини янгилаб, миллий жамоалар миқёсида йирик турнирларда гол урган энг ёш футболчига айланди.

Испания 14 июл кунги финалда Англия — Нидерландия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. 

Евро-2024. Яримфинал

Испания — Франция 2:1

9 июл, «Алянц Арена»

Голлар: Ямал (21), Олмо (25) — Коло-Муани (9).

Испания – Симон, Навас (Вивиан, 58), Начо, Лапорт, Кукуреля, Руис, Родри, Олмо (Мерино, 76), Уилямс (Субименди, 90+4), Ямал (Ферран Торрес, 90+4), Мората (Ойарсабал, 76).

Франция – Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 62), Рабио (Камавинга, 62), Чуамени, Дембеле (Жиру, 79), Мбаппе, Коло-Муани (Барколя, 63).

Огоҳлантиришлар: Навас (14), Чуамени (60), Камавинга (89), Ямал (90+1).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар