Испания миллий жамоаси бош мураббийи Хосе Луис де ла Фуэнте Францияга қарши Евро-2024 яримфинали олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Бу — биз учун ажойиб имконият. Кўп иш қилдик ва бу ерда бўлишга лойиқмиз. Бу худди Германияга қарши ўйин каби финал бўлиши мумкин эди.
Бундай ўйинларда сиз камроқ хато қилишингиз керак. Биз тарихий имкониятга лойиқмиз.
Ҳар доим ғалаба қозониш учун тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Ўйин моделимиз шоуни ўз ичига олади, бизда жуда қизиқарли ва жонли жамоа бор. Лекин энг муҳими — ғалаба қозониш. Ҳам жозибали, ҳам прагматик ўйнаш керак.
Франциянинг ўйини зерикарлими? Мен потенциални баҳолайман ва таҳлил қиламан. Уларда жуда юқори сифатли футболчилар ва ажойиб жамоа бор. Мен доим футболдан завқланаман. Франциянинг ўйинидан зерикмайман, услублар ҳар хил.
Биз тайёрмиз. Франция жисмонан жуда кучли жамоадек туюлади, аммо биз ўзимизнинг кучли томонларимиздан фойдаланиб, улар билан қандай курашишни биламиз», — дея испанлар устозининг сўзларини келтиради Marca.
Испания — Франция баҳси бугун 9 июл куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 10 июлга ўтганда, 00:00да бошланади.