Агбонлаҳор: «Роналду Еврода ҳеч нарса қилмади — на хавф солди, на босим ўтказди, на ҳимояланди. Мартинес эса уни захирага олишдан қўрқди»
Габриэл Агбонлаҳор Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва бош мураббийи Роберто Мартинесни танқид қилди.
«Мен Роналдунинг мухлисиман. У — ажойиб футболчи. Аммо Криштиану бу турнирда ҳеч нарса қилмади. У рақибга таҳдид қилмади, босим ўтказмади, ҳимояланмади. У имкониятлар яратишга ёрдам бера олмади, у чиққан вазиятлар эса ҳимоячиларга муаммо туғдирмади.
Шу билан бирга у деярли тўлиқ ўйнади ва алмаштирилмади. Роберто Мартинес Роналдуни захира ўриндиғида қолдиришдан жуда қўрқди ва бу Португалияга турнир учун қимматга тушди», — деди «Астон Вилла» клуби ва Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси.
Португалия Евро-2024да чоракфиналда Францияга пеналтилар сериясида ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар