08.07.2024 22:48
1543
Теглар
Олмо Францияга қарши ўйин олдидан: «Рақибнинг яримфиналгача қандай етиб келгани ҳақида баҳслашиш мумкин, аммо улар бунга ҳақли»

Испания миллий жамоаси аъзоси Дани Олмо Евро-2024 яримфинали доирасидаги Францияга қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Франция – ажойиб жамоа. Улар яримфиналгача етиб келган экан, демак бунга ҳақли. Бу жамоа таркибидаги ўйинчилар нималарга қодирлигини яхши биламиз. Шунга қарамай, биздан ўз ўйинимизни кўрсатиш талаб этилади.

Мбаппе – ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила оладиган ўйинчи. Аммо рақиб сафида Дембеле, Гризманн, Канте, Рабьо сингари яна бошқа юқори савияли талайгина ўйинчилар бор. Уларнинг ҳужумкор ўйинчиларидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.

Рақибнинг яримфиналгача қандай етиб келгани борасида баҳслашиш мумкин, аммо улар ўз кучлари эвазига ҳақли тарзда етиб келишди. Улар ғалаба қозониш учун 90 дақиқа ўйнашди, қўшимча бўлимларда курашишди ва пеналтида устун келишди. Францияга қарши ўйнаган эдик, рақибнинг нималарга қодирлигини биламиз», - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, Испания – Франция учрашуви 9 июл сешанба куни соат 23:59да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Франция рақибнинг иккита автоголи, пеналти ва пеналтилар сериясидаги ғалаба эвазига турнирда яримфиналгача етиб келди. Жамоа ҳамон 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар