08.07.2024 20:27
2343
«Насаф» 15 июл куни Москвада «Спартак» меҳмони бўлади

Россиянинг «Спартак» клуби Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф»га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишини эълон қилди.

«15 июл куни «Лукойл Арена»да Ўзбекистоннинг «Насаф» жамоасини қабул қиламиз.

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ва кумуш медали совриндори билан учрашамиз. «Насаф» бу мавсум Ўзбекистон Суперлигасида пешқадам бўлиб турибди», - дейилади Москва клуби расмий сайти хабарида.

Қайд этилишича, Рўзиқул Бердиев шогирдларига қарши баҳс Деян Станкович учун москвалик мухлислар қаршисида «Спартак»даги дебют баҳсига айланади.

«Спартак» ва «Насаф» ўртасидаги Москвадаги ўртоқлик баҳси 15 июл куни маҳаллий вақт билан соат 14:00да бошланади.

Аввалроқ, «Спартак» собиқ ўйинчиси Дмитрий Анонко Қаршида бўлиб қайтган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар