Испания — Франция баҳсига ЕЧЛ финалини бошқарган ҳакам тайинланди
Европа чемпионати биринчи яримфиналини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди.
9 июл куни бўлиб ўтадиган Испания — Франция баҳси ЕЧЛ финалида («Боруссия Д» — «Реал» 0:2) ишлаган словениялик Славко Винчичга топширилди.
Винчичга ҳамюртлари Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич ассистентлик қилишади. Тўртинчи ҳакам – Иван Кружляк (Словакия).
VAR арбитри – Нейц Кайтазович (Словения), унинг ассистентлари – Паоло Валери ва Массимилиано Иррати (Италиядан).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар