08.07.2024 10:01
4047
Теглар
«Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради» — Педри Крооснинг узрини қабул қилди

Педри Испания миллий жамоасини Евро-2024да қўллаб-қувватлаб пост қолдирди. 

Олдинроқ испаниялик яримҳимоячи жароҳати сабаб бир ярим ойга сафдан чиққани маълум бўлганди. Футболчи Евро-2024 чоракфиналида Германияга (2:1) қарши ўйиннинг 8-дақиқасида Тони Крооснинг қўполлигидан сўнг алмаштирилди. Кейинроқ унга чап тизза қайрилиши ташхиси қўйилди. 

«Мен Германияга Евро-2024 учун келганман ва бу ерда охиригача қоламан. Чунки орзу, шубҳасиз, давом этади.

Бу ҳафта Испания миллий жамоаси бўлмиш катта оилани қўллаб-қувватлаш навбати менга келди. Мени қўллаб-қувватлашингиз ақл бовар қилмайди. Энг ёмони ортда қолди ва мен «Барселона» ўйинларига қайтишга тайёр бўламан.

Тони Кроос, хабаринг учун раҳмат. Бу футбол ва бундай ҳолатлар бўлиб туради. Сенинг натижаларинг ва ютуқларинг абадий қолади.

Шунчаки яна бир нарсани айтмоқчиман: ОЛҒА, ИСПАНИЯ!» – деб ёзди Испания миллий жамоаси ва «Барса» яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар