08.07.2024 17:53
5206
Де Хеа «Аш-Шабоб» билан музокара ўтказмоқда

«Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабони Давид Де Хеа фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Журналист Руди Галеттининг ёзишича, испаниялик голкипер Саудиянинг «Аш-Шабоб» клуби билан музокара ўтказмоқда. Де Хеа бир йиллик танаффусдан кейин катта футболга қайтмоқчи. У ҳамон эркин агент саналса-да, Европа клубларидан таклиф олмаган.

Қайд этилишича, Ар-Риёд клубидан ташқари, Саудиянинг яна бир клуби ҳам Давид билан музокара ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Давид Де Хеа 2023 йилнинг ёзида Манчестер клубини тарк этиб, ҳозиргача жамоасиз саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар