08.07.2024 22:28
2613
Теглар
«Боруссия» Валдемар Антон трансферини эълон қилди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Матс Ҳуммелс ўрнига Валдемар Антонни сотиб олди.

Дортмунд клуби расмий сайти «Штутгарт» марказий ҳимоячиси Валдемар Антон жамоанинг янги ўйинчисига айланганини эълон қилди. Томонлар 2028 йилга қадар шартнома имзолаган. 

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Боруссия» асли ўзбекистонлик бўлган ҳимоячи учун 22,5 миллион евро тўлайди. Антоннинг аввалги клуби билан шартномасида товон пули миқдори шунча маблағни ташкил этган. 

Валдемар жамоани тарк этган Матс Ҳуммелснинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Валдемар Антон 1996 йилнинг 20 июл куни Олмалиқ шаҳрида туғилган бўлиб, кейинчалик ота-онаси билан бирга Германияга кўчиб ўтган. 

У якунланган мавсумда 37 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар