Габриэл Агбонлаҳор Килиан Мбаппени Криштиану Роналду билан солиштирди.
«Килианга Роналду эришган нарсаларни қайд этиш учун узоқ вақт керак бўлади. Криштиануда 5 та «Олтин тўп» ва 5 та Чемпионлар Лигаси соврини бор.
Уларнинг иккаласи ҳам ўз миллий жамоалари билан совринларга эга: Мбаппе жаҳон чемпионатида, Роналду Еврода ғолиб бўлган. Аммо Роналдунинг «Реал» учун голлари ўйинлардан кўра кўпроқ. У мадридликлар сафида 438 та баҳсда 451 та гол урган.
Келинг, статистикани унутайлик ва шунчаки эслайлик. Мен «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнаганман, ўшанда у ўйинчиларни дриблинг билан алдаб ўтадиган ажойиб ёш Криштиану эди. У яхшиланди ва кейин «Реал»га ўтди. У жуда кўп гол урди: чап оёғи, ўнг оёғи, боши билан.
Мен Мбаппени у қадар иқтидорли деб ўйламайман, гарчи у жаҳон даражасидаги футболчи бўлса ҳам», — деди «Астон Вилла» клуби ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси.