07.07.2024 12:02
3890
Теглар
Винисиус Бразилия билан 3та катта турнирни совринсиз якунлади. У «Реал» билан 12та совринга эга чиққан

Винисиус Жуниор Бразилия миллий жамоаси сафида фаолиятидаги учинчи катта турнирда иштирок этиб, соврин юта олмади.

Бразилиялик вингер Америка кубоги-2024да «селесао» билан иштирокини 1/4 финалда якунлаган бўлса, Қатарда ўтган ЖЧ-2022да ҳам чоракфиналгача етиб келганди. 2021 йилги Америка кубогида эса Бразилия финалда Аргентинага ютқазганди.

Қайд этиш жоиз, Винисиус бу орада клуби «Реал» сафида 12та совринга эга чиққан: икки марта ЕЧЛ, 3 марта Ла Лига, 3 марта Испания Суперкубоги, 2 марта клублар ўртасидаги ЖЧ, УЕФА Суперкубоги ва Испания кубоги. 

Маълумот ўрнида, 23 ёшли Винисиус Жуниор Уругвайга қарши бугунги баҳсни (0:0, 2:4 пен.) дисквалификация сабабли ўтказиб юборди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар