07.07.2024 07:49
2557
Теглар
МЛС. «Интер Майами» Месси, Суарес ва Албасиз асосий рақобатчисига 1:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, пешқадамликни қўлдан чиқарди

МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Интер Майами» асосий рақобатчиси «Цинциннати» меҳмони бўлди ва 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Лионел Месси ва Луис Суарес Копа Америкада иштирок этаётгани сабабли учрашувда Флорида клубига ёрдам бера олмаган бўлса, Жорди Алба сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис ўйинда иштирок эта олмади. Бускетс эса 62-дақиқада майдондан четлатилди.

Шу тариқа, Майами клуби 47 очко билан 2-ўринга тушди, «Цинциннати» эса 48 очко билан пешқадамга айланди.

МЛС

Цинциннати – Интер Майами 6:1 (4:1, 2:0)

Голлар: 1:0 – 10 Кубо, 1:1 – 21 Кривцов, 2:1 – 36 Акоста, 3:1 – 38 Буха, 4:1 – 45+4 Асад, 5:1 – 57 Кубо, 6:1 – 72 Valenzuela.

Цинциннати – Celentano, Йедлин, Пауэлл (Сержио Сантос, 56), Робинсон, Murphy, Асад (Keller, 75), Акоста, Нвободо, Буха (Келси, 75), Орельяно (Valenzuela, 66), Кубо (Halsey, 66).

Интер Майами – Кэллендер, Вейгандт, Кривцов, Бускетс, Негри, Брайт, Редондо (Аллен, 66), Кремаски (Фрэй, 79), Тэйлор (Руис, 66), Грессель, Кампана.

Четлатиш: Бускетс (62).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар