06.07.2024 10:29
1276
Теглар
«Ювентус» «Монца» дарвозабони трансферини эълон қилди

Микеле Ди Грегорио «Ювентус»га ўтди.

Турин клуби 26 ёшли дарвозабонни «Монца»дан 4,5 млн евро эвазига ижарага олди. «Кекса синьора»да футболчини 13,5+2 млн еврога сотиб олиш имконияти ҳам бор. 

Ижара шартлари бажарилса, Ди Грегорио «Юве» билан 2029 йилгача шартнома имзолайди. 

Дарвозабон ўтган мавсумда А Серияда 33 та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар