Вертонген Белгия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади
Ян Вертонген Белгия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади.
Бу ҳақда ҳимоячи ижтимоий тармоқларда миллий жамоа либосидаги илк ва сўнгги ўйинлари суратларини жойлаштирган ҳолда маълум қилди.
«Барча хотиралар учун раҳмат, мен орзум билан яшадим!» – деб ёзди ҳимоячи.
«Андерлехт»да ўйнаётган 37 ёшли Вертонген Белгия сафида кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади – 157 та.
Белгия Евро-2024 1/8 финалида Францияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдан чиқиб кетди. Бу Вертонгеннинг жамоадаги сўнгги ўйини бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар