06.07.2024 19:53
4237
Теглар
«Тезроқ тикланишингни тилайман» — Кроос Педридан узр сўради

Тони Кроос Педрига етказган жароҳати учун узр сўради.

Испаниялик 21 ёшли яримҳимоячи Евро-2024 чоракфиналида Германияга (2:1) қарши ўйиннинг 8-дақиқасида алмаштирилди.

Беллашувнинг дастлабки дақиқаларида Германия яримҳимоячиси Тони Кроос Педрига нисбатан қўпол ҳаракат қилганди. Шундан сўнг испаниялик футболчи майдонда бироз вақт ўтказди, аммо барибир ўйинни давом эттира олмади. У жароҳати сабаб турнирнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши хабар қилинди. 

«Мен муҳим бир нарсани айтмоқчиман: узр сўрайман ва Педрига тезроқ тузалиб кетишини тилайман!

Албатта, сени хафа қилиш ниятим йўқ эди. Тез тикланиш ва энг яхши тилаклар тилайман. Сен ажойиб футболчисан», — деб ёзади Кроос «инстаграм»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар