06.07.2024 12:35
1753
Теглар
«Пахтакор» Иброҳим Ибрагимов ва Отабек Жўрақўзиев трансферларини эълон қилди

«Пахтакор» Суперлига иккинчи давраси ва Элит ОЧЛ олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Ўзбекистон чемпиони «Олимпик»дан яримҳимоячи Иброҳим Ибрагимов ва ҳужумчи Отабек Жўрақўзиевни ўз сафига қўшиб олди. 

Бунгача «шерлар» Ўзбекистон олимпия жамоаси таянч яримҳимоячиси Абдурауф Бўриев трансферини эълон қилишганди.

Янги жамоада Ибрагимов 9, Бўриев 23, Жўрақўзиев 30-рақамда тўп тепади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар