Мавсумнинг иккинчи даврасига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ОКМК жамоаси ёзги хорижий ўқув-машғулот йиғинини Белорус давлатида ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати берди.
Олмалиқ клуби 6 июлдан 20 июлгача бўладиган хориж йиғинида 3 та назорат ўйинини ўтказишни режалаштирган.
Таркибдан 24 футболчи ўрин олган.
Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов, Дилшод Ёқубов, Жавоҳир Илёсов
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Раҳмонов, Дилшод Аҳмадалиев, Аваз Ўлмасалиев, Акрам Комилов, Саидафзал Аҳроров, Элдор Бегимов
Яримҳимоячилар: Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов, Бахтиёр Қосимов, Ойбек Рустамов, Азизбек Баҳромов, Нодир Абдураззоқов, Мурод Эрматов, Шоҳрух Гадоев, Ариҳиро Центоку, Гиорги Папава, Иракли Руҳадзе.
Ҳужумчилар: Али Абдураҳмонов, Азиз Холмуродов, Рубен Санчес.